Линклар

Афғонистондаги зилзилада 7 киши нобуд бўлди


Афғонистон марказида рўй берган зилзила оқибатида камида етти киши нобуд бўлди, 30дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

АҚШ Геологик тадқиқотлар маркази мамлакат марказий минтақасида содир бўлган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 5,3 баллни ташкил этганини билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, ер силкиниши 19 апрел куни маҳаллий вақт билан 00:58 да Мазори Шариф шаҳридан тахминан 125 километр жануб-шарқда, пойтахт Кобулдан 190 километр шимол-ғарбда, 10 километр ер остида содир бўлган.

Хабарларга кўра, ер силкиниши қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида ҳам кузатилган.
XS
SM
MD
LG