Линклар

Тўқнашувлар Бишкек ташқарисига кўчди


Бишкек ташқарисидаги ерларни ноқонуний равишда ўзлаштириб олишга уринган шахслар ва милиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Озодлик радиоси муҳбирига кўра, таёқ ва арматура билан қуролланган мингга яқин шахс пойтахт ташқарисидаги ерларни ўзлаштириб олишга уринган. Маълум бўлишича, қаҳру ғазабга тўлган ўсмирлар ўз йўлида учраган одамларни тошбўрон қилган, машиналарни ағдариб, уларга ўт қўйган.

Намойишчиларни тинчлантириш мақсадида воқеа жойига махсус кучлар бўлинмалари юборилган. Ўсмирларнинг милиция ходимлари билан тўқнашгани ва хафвсизлик кучлари келган учта машинага ўт қўйгани хабар қилинди.

Бишкек ҳокими, ўз навбатида ерларни ўзлаштиришга уринган шахсларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратишга ваъда берган, бироқ намойишчилар Бишкекнинг ҳашаматли туманлари ва унинг атрофидан зудлик билан ер участкалари берилишини талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG