Линклар

logo-print

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Бишкекка қатновни тўхтатди


Авиачипталар сотуви билан шуғулланувчи Бишкекдаги “Қирғиз концепт” ширкати маълумотига кўра, 15 апрелдан эътиборан “Ўзбекистон хаво йўллари” авиаширкати рейсларига чипталар сотиш тўхтатилган. Аммо...

- “Қирғизистон ҳаво йўллари” самолётлари Тошкентга учмоқда. Бундай вазият фақат Ўзбекистон билан кузатилаяпти, дейди “Қирғиз концепт” ходими.

Бу маълумотни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Бишкекдаги ваколатхонаси ҳам тасдиқлади.

- Бугунги рейс бекор қилинган. Чоршанба куни рейс бўлиши керак. Аммо бўладими-бўлмайдими, билмаймиз. Рейслар қачон бўлишини ҳам билмаймиз, деди ваколатхона ходими.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрел куни Тошкентдан Бишкекка учиб келган 7 нафар ўзбекистонлик Қирғизистонга киритилмай, юртига қайтариб юборилганди. Бунга жавобан Ўзбекистон томонидан шу куннинг ўзидаёқ 5 нафар қирғизистонлик депортация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG