Линклар

Европа ҳукуматлари ўз ҳаракати учун танқид қилинди


Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси ( IATA) ЕИ ҳукуматларини Исландиядаги вулқондан ҳавога катта миқдорда кул булути тарқала бошлаганидан сўнг юзага чиққан вазиятга тўғри баҳо бера олмагани учун танқид қилди.

Ассоциация раҳбари Жованни Бисигнани сўзларига кўра, учқичлар учун юзага чиқиши мумкин бўлган таҳдид кўлами ўрганилмаган ҳамда қабул қилинган қарорлар ўзаро мувофиқлаштирилмаган.

Мазкур ассоциация раҳбари имкон қадар тез фурсатда Европа ҳаво ҳудуди парвозлар учун очилиши лозим, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG