Линклар

logo-print

Бакиев Қозоғистонни ҳам тарк қилди


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг ҳокимиятдан четлаштирилган президенти Қурмонбек Бакиев мамлакат ҳудудини тарк этганини маълум қилди.

Бироқ бу ҳақда билдирган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Бакиевнинг қайси давлатга кетганини ошкор қилмади.

-Хабарингиз бор, Бакиев яқинда Қозоғистонга келди ва бир муддат Тараз шаҳрида бўлди. У яқинда мамлакат ҳудудини тарк этди. Қаерга кетганини айта олмайман, у ушбу маълумотни ошкор қилмади. Ўтган ҳафта охирида у Қозоғистондан чиқиб кетган, деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров.

7 апрел куни Бишкекда содир бўлган қонли воқеалардан саккиз кун ўтиб президент Қурмонбек Бакиев Қирғизистондан Қозоғистонга қочиб келган эди.
XS
SM
MD
LG