Линклар

Кобулда худкушлар қўлга олинди


Афғонистон пойтахти Кобулда худкушлик ҳужуми амалга оширишни режалаган гуруҳнинг тўққиз нафар аъзоси қўлга олинди.

Хавфсизлик хизмати матбуот вакили Сайид Ансорий сўзларига кўра, тўрт шахс Кобулнинг шарқий қисмида, қолган беш нафари эса пойтахтдаги исломий мактаблардан бирида қўлга олинган. Айтилишича, хавфсизлик кучлари қўлга олинган шахслардан қурол-аслаҳа, худкуш белбоғлари ва қўшимча 200 кг портловчи моддаси мусодара қилган.

Шу куннинг ўзида Афғонистон Мудофаа вазирлиги Кобулда ҳарбий машғулотлар ўтказилаётган маҳал рўй берган портлаш оқибатида бир аскар нобуд бўлгани ва уч нафари тан жароҳати олганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG