Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Жойнамоз сотганни МХХ олиб кетаяпти"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қўқондан сим қоққанлардан бирининг айтишича¸ хавфсизлик хизмати ходимлари таниқли имомларни қамаб¸ жойнамоз сотганга жарима солмоқда экан.

Қўқонда жойнамоз сотиш тақиқланди

дейди Қўқон бозорида тижорат билан шуғулланадиган Муҳаммаджон деган йигит.

- Қўқон шаҳридан Муҳаммаджон бўламан. Шу бизда дин нимасини жуда қийинлаштириб қўйишаяптида давлатимиз. Ҳозир бошимизда дўппи бўладиган бўлса¸ тиқиб қўяяпти. Худодан қўрқишмайдими булар? Нимага бундай қилишаяғпти? Қуръон ўқисак айбми? Оллоҳнинг динини ўқиëтган бўлсак. Мана президентимизнинг ëшлари бир жойга бориб қолган бўлса. Ўзининг ҳам исми Ислом.

Озодлик: Муҳаммаджон¸ конкрет далиллар билан айтиб берасизми? Кимни тазйиқ қилишибди¸ нима учун тазйиқ қилишибди ва ҳоказо.

- Биргина мисол айта оламан. Қўқондаги катта мачитнинг домласи дарс беришаëтган эди. Олиб чиқиб кетишиб анча қамоқда турди. Кейин бир нарса қилиб пул берилиб давлат нималарига қутқариб олинди. Исоқжон домла.

Озодлик: Қайси мачитда?

- Қўқоннинг марказидаги катта мачит борку¸ ўша ерда. Кейин ўзини билмаган журналистлар чиқиб олиб роса ëмонлашди. Умрида намоз ўқимаган одамлар чиқиб олиб домлани ëмонлашди. Катта гуноҳда бу ака. Давлатимизга айтмоқчиманки¸ дин билан ўйнашиб бўлмайди. Динга йўл очиб берсин. Тўғри мадраса қуриб қўйган. Мадрасадагилар на қори бўлади¸ на олим. Фақат сиëсатдан дарс бериб нима қилади¸ холос. Домлаларни қийнаб юборишаяптида. Дўппи кийганни олиб кириб қамаб¸ жарима солган билан бўлмайдида бу. Ҳаттоки кўчада рўмол ўраб турган аëлларнинг рўмолини ҳам ечтираяпти. Бу нарса тўғрими энди? Китоб сотишга ҳам рухсат бермаяпти. Жойнамоз сотиш ҳам тақиқлаб қўйилган.

Озодлик: Қўқонда жойнамоз сотиш мумкин эмасми?

- Йўқ¸ соттирмаяпти. Жойнамоз сотаëтган бўлса¸ СНБ одамлари келиб олиб кириб кетиб катта жарима солаяпти¸ дейди қўқонлик суҳбатдош.


Хотиним бичилишини истамайман¸

дер экан фарғоналик суҳбатдошимиз ўз гапларини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири диққат билан эшитишини истайди.

- Абдулла ака¸ ассалому алайкум. Мана шу радио орқали бир озгина Ўзбекистонимизни бошқариб турган президентимиз Ислом Каримовга¸ медицина министрига гапимиз бор эди.

Озодлик: Иложи бўлса¸ ўзингизни таништириб юборинг.

- Ўзим Фарғона туманида яшайман. Мана бу аëлларнинг 35 ëшдан юқорисими¸ 35 ëшгача бўлганларми¸ бир гапиришга ҳам тил ожизлик қилаяпти¸ бепушт қилмоқчи операция йўли билан дейилаяпти.

Озодлик: Ҳа¸ бичилаяпти.

- Ҳозир менинг аëлим 41 ëшда. 41 ëшга кирган аëлга беш марта келди¸ денг. Мажбурийда энди. Биз энди қишлоқ шароитида яшаймиз. “Молим бор¸ боғ-роғим бор” деса ҳам “Йўқ¸ чиқасан. Чиқиб операция қилдиришинг мажбур” деб тинчлик бермаяптида. Нима бало экан. Бизда фарзандлар етарли бўлса¸ бизга фарзанд керак бўлмаса. Шу план борми дейманда операция қилишга. Шунинг орқасидан кимлардир фойдаланиб пул қилаяптими дейманда. Президент билармикан буни? Керак бўлса адресимни ҳам айтишга мажбур қилишаяптида.

Озодлик: Аëлингизнинг исми нима?

- Урайимова Мақсудахон. Фарғонадан. Шу даражада эзиб юборишаяпти. Уч-тўрт марта уйга келибди. Шу даражада бўлаяптики¸ мажбуран дейди. “Чиқишинг шарт. Қиласан. Қилишинг шарт” деяптида. 41 ëшга кирган аëлни операция қилиш шартмикан. Шуни билармикан ўзбекистонликлар? Фарзандаримиз етарли бизга. Икки ўғилни уйлайдиганмиз. Энди шу даражада қилиб юборишиб¸ ортиқча бўлиб кетмаяптимикан? Буни юртимизни бошқариб турган подшо ҳам билармикан?

Озодлик: Бу ихтиëрий жарроҳлик контрацепцияси деб айтилаяптику.

- Ихтиëриймасда бу. Мажбуранку. Аëлим мана “Шундай шундай бўлаяпти” деб беш марта қўнғироқ қилди. “Ҳаққинг йўқ. прокуратурага¸ судга топшираман” деб айтмадингми десам¸ айтса ҳам маҳалладаги медсестралар мажбуран қилаяпти экан¸ мажбуран чиқишинг шарт деб. Ўзимнинг аëлимни қайси йўл билан операция қилдирмасликка ҳайронман. Яқинда радиода шунақа бўлаяпти¸ деб эшитган эдим. Ҳозир айланиб келиб ўзимнинг бошимда турибди. Мажбуран операция қилдирармикан энди деб ўйланиб ўтирибмиз. Бу тушунмайдиган ишлар. Бу даражада мажбурлашнинг нима кераги бор экан? Бу план бўлса керакда. 41 ëшга кирган аëлни шунақа қилиб турса¸ бу план бўлса керакда. Ëрдам қилинглар. Ахир бу бемалол яшайлик. Мустақил юртку ахир энди. Майли Искандар ака раҳмат.

Озодлик: Майли саломат бўлинг.

- Подшоларимизга раҳмат. Шу даражада бўлаëтган бўлса¸ қуюқ катта раҳматлар айтамиз. 41 ëшга кирган аëлни шу даражада мажбурлашаëтган бўлсаки¸ қўш қарсаклар билан ташаккурномалар деймиз¸ дейди аччиқ киноя билан фарғоналик суҳбатдошимиз.


Ногиронлик аравачаси ва умр йўлдоши истайман

дейди Сурхондарëнинг Узун туманида яшайдиган сўққабош ногирон йигит.

- Ваалайкум ассалом ака. Мен Сурхондарë вилояти Узун туманиданман акажон. Қоравой Алиев жамоа хўжалиги¸ Оқ тумшуқ маҳалласида яшайман. Ëшим 36 да ака. Дард-ҳасрат кўп¸ акажон. Оëқларим ишламайди¸ акажон. Исмим Раҳмонов Қаршибой. Мен ўзим бир ногирон боламан. Биринчи гуруҳ ногирониман. Ногирон бўлиб туғилмаганман¸ лекин баъзи сабабларга кўра¸ онажоним айтадиларки¸ уколдан шундай бўлиб қолгансан¸ дейди. Уколни нотўғри беришганда. Шамоллаш бўладию беш ойлик¸ олти ойлик деганда. “Янги келган медсестралар уколни нотўғри берган” дейди. Шунинг учун оëқларимга таъсир қилиб кетганми¸ шунақа акажон. Уйда ўтираман. Бирор жойга чиқиш йўқ. Коляска¸ деб мурожаат қиламан йўқ. Умуман ëрдам-пордам дегандай йўқ. Отангга бор¸ онангга бор дегандай ишлар бўлаяпти. Ишлар ўлда-жўлда бўлиб қолган дейдию. Районимизга бир-икки марта отамни юборганман. “Ҳал бўлади. Эртага келинг. Эртадан кейин келинг” деб алдаб юборадида. 10 йиллар олдин бўлиб ўтган воқеаларни айтиб ўтсам майлими?

Озодлик: Айтаверинг.

- Президентга машина деб мурожаат қилган эдим. Кейин менга машина келдию аммо бермади районимиз. Машинанинг документи бор экан. Момой билан бобойни жўнатдим. “Документи турибди ўғлим. Бизга кўрсатмади” дейди. Хуллас машинам қўлма-қўл бўлиб кетди. Камчилик кўп ака. Қишлоғимиздан бошқа бирор жойни билмайман. А так қишлоғимизни ҳам кўрганим йўқ ҳали. Уйимнинг атрофини айланиб юраманда. Қўлда икки оëқли коляска қилиб олганман. Укамлар ҳайдайди¸ ҳайда десам. Бўлмаса ўтирибмизда уйда. Шунинг учун ëрдамларингиз керак. Ўзимда коляска бор икки балонли. Уни ўзим ўйлаб чиқарганманда. Илгари бўларди қишлоқларда сув-пув ташийдиган. Ўзимни кўтариб юрадига бир коляска ясаб олганман. Оëғим ишламайди¸ лекин қўлим¸ миям конкрет. Телевизор¸ радио созлайман. Сизнинг ëрдамингизни кутаман ака. Шу бизга тегаман¸ деган қизлар бўлса пожалуйста. Адресни ëзиб олгандирсиз. Узун тумани¸ Қоравой Алиев жамоа хўжалиги¸ Оқ тумшуқ маҳалласи¸ дейди узунлик йигит.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG