Линклар

Пешаворда яна худкуш ҳужум уюштирилди


Пешавор шаҳридаги одамлар билан гавжум бозорнинг полиция идораси яқинида худкуш кимса ўзини портлатди.

Оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди.

Пешавор полициясининг юқори лавозимли зобити Лиақат Али Озодликка ҳужум “уюшган гуруҳ” томонидан амалга оширилганини айтди.

- Қарийиб тўрт ойдан кейин улар яна бошлади. Улар яшириниб юрган эди. Улар хориждаги ҳамтовоқлари ва бошқалар билан гаплашиб қайта гуруҳларга бирлашди. Улар бизга зарба беришга уринади. Шунга қарамай, биз уларга қарши чоралар кўришга тайёрмиз ва бор имкониятни ишга соламиз, деди Покистон полицияси зобити Лиақат Али.
XS
SM
MD
LG