Линклар

Покистон президенти айрим ваколатлардан воз кечди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий давлат раҳбарининг айрим ваколатларини бекор қилишни назарда тутган қонун лойиҳасига имзо чекди.

Конституцияга киритилган 18-тузатиш Покистон президентининг парламентни тарқатиб юбориш ва Бош вазирни лавозимидан бўшатиш каби ваколатларини бекор қилади.

Исломободда ҳужжатни имзолаш маросимида сўзлаган бош вазир Юсуф Риза Ғилоний ушбу қонун лойиҳаси Покистоннинг демократия ва барқарор давлат қуриш йўлидаги ҳаракатига “тарихий ўзгариш” олиб келишини урғулади.
XS
SM
MD
LG