Линклар

logo-print

Европада самолётлар парвози кўпайиши мумкин


Исландиядаги вулқондан отилиб чиққан янги кул булути Британия томон ҳаракат қилмоқда.

Шунга қарамай, Шотландия, Англия ва Уэлсда самолётлар парвози сешанба куни кечгача тўхтатилмаслиги айтилмоқда.

Лондон аэропортида эса барча парвозлар таъқиқланган. Исландиядаги вулқондан отилиб чиққан кул булути самолётлар моторини тўхтатиб қўйиши мумкинлиги боис Британияда самолётлар парвози пайшанба кунидан бери тўхтаган.

- Эрта тонгдан, яъни, 20 апрелдан бошлаб биз кўпроқ самолётлар учишига рухсат бериш масаласини кўриб чиқамиз. Бу аэропортларда қолиб кетган йўловчилар, ҳаво ширкатлари ва авиасаноат билан боғлиқ бўлган бошқа соҳалар учун яхши хабар, деди Европа Иттифоқининг транспорт бўйича мутасаддиси Сиим Каллас.

Пайшанба куни Европа бўйлаб 350та аэропортда парвоз таъқиқланганидан кейин миллионлаб йўловчи учишга рухсат берилишини сабрсизлик билан кутмоқда.

Парвозлар тўхтаб қолгани боис авиасаноат кунига 250 миллион доллар зарар кўрмоқда.

Айни пайтда Европада самолётлар парвози тўхтатилгани боис 21 апрелда Брюссел шаҳрида ўтиши режаланган Покистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги саммит кечиктирилди.
XS
SM
MD
LG