Линклар

Бишкек яқинидаги қишлоқда милиция назорати кучайтирилди


Душанба куни юздан ортиқ қирғиз пойтахт яқинида жойлашган Маёвка қишлоғида этник руслар ва месхет туркларига қарашли уйларни талон-тарож қилди.

Тўқнашув пайтида уч киши нобуд бўлди.

Ички ишлар вазирлиги тартиб ўрнатиш пайтида бир неча шахс қўлга олганини билдирди.

Айни пайтда Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиғи Роза Ўтунбаева мамлакатда барқарорликни сақлаб қолиш ва қонунни бузган ҳар қандай шахсни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Шунингдек, Ўтунбаева фуқароларни ноқоқнуний хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Қирғизистоннинг янги раҳбари Ички ишлар вазири лавозимини вақтинча бажараётган Болот Шерниёзов ўрнига унинг муовуни Бакитбек Алимбековни тайинлаганини айтди.

Ўтунбаева “фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатда қонун устиворлигини таъминлаш” мақсадида шундай қарор қабул қилганини айтди.
XS
SM
MD
LG