Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик аёл номусига теккан милиционерлар қамалди


Россиянинг Москва вилоятига қарашли Одинцово шаҳар суди уч нафар милиция ходимини Ўзбекистон фуқароси номусига текканликда айбдор, деб топди.

Одинцово шаҳар судида бўлиб ўтган маҳкамада собиқ ички ишлар ходимлари Артем Здиорук, Евгений Бойко ва Павел Трушинларнинг 2007 йил 10 ноябридан 11 ноябрига ўтар кечаси 25 ёшли ўзбекистонлик аёлни зўрлагани ўз тасдиғини топган. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилади.

Одинцово суди тажовузкор милиционерларнинг ҳар бирига 6 йилдан қамоқ жазоси тайин қилди.
XS
SM
MD
LG