Линклар

Волгоградда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди


19 апрел куни Россиянинг Волгоград вилояти Городишче туманидаги “Сады Придонья” заводи ҳудудида ишлаган ўзбекистонликлар қурилиш ёғочларини кўтарган пайтда юқори кучланишли электр симларига тегиб кетган. Мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида хоразмлик 35 ёшли Рўзимбой Ражабов ва 27 ёшли Қудрат Норбоев воқеа жойида жон таслим қилган. Бу ҳақда Волгоград вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ходими маълум қилди.

Шунингдек, у мазкур ҳодиса чоғида урганчлик 29 ёшли Мақсудбек Абдуллаев ҳам жабрланганини, айни пайтда унинг касалхонага ётқизилганини айтиб ўтди.

- Айни пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон фуқароларининг ҳар уччаласида ҳам ишлаш учун рухсатнома бўлган. Ўзбекистон фуқаролари бу ерда қонун асосида ишлаганлар, дея қўшимча қилди Волгоград вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ходими.
XS
SM
MD
LG