Линклар

Coscom лицензиядан маҳрум этилиши мумкин


Скандинавиянинг Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникацион оператори лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги TeliaSonera швед-фин ширкатининг Ўзбекистондаги Coscom уяли алоқа операторини мобил алоқа қоидаларини бузганликда айблаб, лицензиясини тўхтатиш билан пўписа қилмоқда.

Вазирликка кўра¸ Coscomга нуқсонларни тузатиш учун икки ой муҳлат берилган.

TeliaSonerа 2007 йил июл ойида Coscom уяли алоқа операторини 292 миллион долларга сотиб олган эди.

Бугунги кунда Coscom Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ абонентга эга ва мамлакат уяли телефон бозорида иккинчи оператор ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG