Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:03

Европа узра авиaқатнов изга тушмоқда


Айрим авиaширкатлар Европа шимоли узра парвозларни қайта йўлга қўйдилар. Исландиядаги вулқоннинг таъсири боис Европанинг кўпгина мамлакатларида авиақатновлар тўхтатиб қўйилган эди.

Ўтган чоршанба куни уйғонган вулқондан кўтарилаётган кул ва қум учқичлар двигателини ишдан чиқаради, деган хавотирда авиaширкатлар Европа бўйлаб амалга ошириладиган минглаб парвозларни бекор қилгани оқибатида аэропортларда миллионлаб йўловчилар тўпланиб қолди.

Авиширкатлар кўрган зарар миқдори эса кунига 200 миллион долларни ташкил этмоқда.
XS
SM
MD
LG