Линклар

Полшада дафн маросимлари давом этмоқда


Полшада Смоленскдаги авиаҳалокат қурбонларини дафн этиш маросимлари давом этмоқда. Бугун 21 одамнинг жасади ерга берилади.

Смоленск яқинида 10 апрел куни рўй берган авиаҳалокатдан Полша президенти Лех Качинский билан бирга 97 одам, жумладан поляк дипломатлари, ҳукумат ва парламент аъзолари, ҳарбий етакчилар ҳалок бўлди.

Ҳозирга қадар ўлганлардан 67 тасининг шахси аниқланди ва улар Россиядан Полшага келтирилди. Аввалроқ, жасадларни аниқлашнинг 21 апрелга қадар якунланиши билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG