Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:39

Эркин микрофон - Янги сиëсий латифалар туғилмоқда...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қирғизистондаги халқ исëнига ҳавас ва ўкинч билан боқаëтган айрим ўзбекистонликлар ўзларини аламли кулгу билан овутмоқдалар...

“Сигир пули кетган газдан дарак йўқ”

Бухоролик суҳбатдошимиз қишлоқлардаги аҳолининг деярли ишсиз экани ва яшашнинг кун сайин оғирлашиб кетаётгани ҳақида гапирди.

- Ғиждувон тумани Меҳнатобод жамоа хўжалигиданман. Биз Ғиждувон районидаги Янгиер қишлоғида яшаймиз. 550 та аҳоли яшаймиз бизлар. 16 таси давлат ишида ишлайди. Қолган ҳамма ишсиз. Бизнинг яшаш шароитимиз бутунлай оғир. Иш йўқ¸ ҳамма ишсиз. Асосан Озодликни эшитаман. Ўзбекистон каналларини эшитмайман. Президентимиз буни эшитсалар¸ бизларни ҳам иш билан таъминласалар. Газ масалалари бўйича жуда ҳам қийналиб кетдикда.

Озодлик: Газ трубаси ўтганми?

- Газга деб 86 мингдан пул йиғдик. Бизларни алдаб “Наврўзда ëқиб бераман. Индин ëқиб бераман” деб ҳалигача ëқиб бергани йўқ.

Озодлик: Газ йўқлигига қанча бўлди?

- Одамлар соғиб ўтирган сигиригача сотиб 1996 йилда газ туширдик. Лекин бирор марта газ ëнгани йўқ. Фақат алдашади бизни. Бошқа ишлари йўқ. Шунга илтимос Озодликда шуни бир айтсангизлар демоқчи эдимда¸ дейди бухоролик суҳбатдош.


“Иш бору пул йўқ!”

Навоий вилоятининг Нурота туманидан сим қоққан Фарҳоднинг айтишича, улар тўрт ойдан буён маошсиз ишламоқда:

Фарҳод: Биз Нуротадан. Нуротанинг "Чашма"сини биласизку. Шу ерга келиб ҳозир шаҳардан ишлаяпти. Бизлар ҳам ишлаяпмиз. Тўрт-беш ойдан бери ҳеч қўлга пул олмаймиз.

Озодлик: Қаерда ишлайсизлар?

Фарҳод: Чашмадада. Нуротада. Пул йўқда. Бир ойга 50 минг бериб юрибдида.

Озодлик: Нима иш қиласизлар сизлар?

- Мармар ëпиштирамиз. Шароит оғир. Ҳозир тўй қилиш ҳам осон эмас. Тўй қилиш керак¸ хотин олиш керак. Пул масаласи чатоқда. Ойлик йўқ. Ҳозир безделник болалар кўпайиб кетганда. Завод йўқ. Ҳамма жойда қурилиш кетаяпти. Завод ë цех қуриб берса¸ болалар ишлайдида¸ дейди Фарҳод.


"Ҳокимлар билганини қилиб ëтибди!”

Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан қўнғироқ қилган Алишер исмли йигит, Озодликда вилоятлар ҳаёти кам ёритилаётгани ҳақида танқидий фикр билдирар экан, эътиборни қишлоқлардаги долзарб муаммоларга қаратди.

- Шу десангиз¸ дардим оғир. Бизлар томонда свет фақат бойнинг уйида бор¸ камбағалларнинг уйида йўқ. Кимнинг пули кўп бўлса¸ трансформатор қўйиб қилаяпти. Бизнинг шаҳарда Бўри Шодмонов дегани бор. Яхши кўрган қизларига уйлар олиб бериб қўйибди домдан. Домнинг халқи билади. Кейин пул тўламайди. Чунки ўзи муттаҳамда. Халқни қарздор деб билганини қилиб ëтибди. Буларни хавфсизлик хизматлари текширса бўлмайдими? Фақат битта президентнинг истагани билан бўлмайдику. Давлатни алдаб ëтган¸ президентни алдаб халқнинг пулини еб ëтганлар кўпку.

Бизда ҳозир машиналарнинг 90 фоизи газ билан юради. Тошкентда 700-720 сўм экан. Қашқадарëда газ ўзимизга яқин бўлгани билан 790 сўм экан. Пропан газни айтаяпман. Бизларда 900 сўм. Шуларни текширадиган одам йўқмикан? Мана ҳокимимиз ҳам автобус олиб ташлаган. Ўзи билганича яхши яшаб ëтибди. Халққа қарашмайди умуман. Светни халқ қарздор дейди¸ лекин яхшилаб текширса¸ халқ қарздор эмас. Уларнинг егани билиниб қолади. Светга ўзлари хоҳлаган махинацияни қилаяпти¸ халқнинг бўйнига уриб қўяяпти. Ҳокимимиз ҳам укаларига¸ Шавкат деган укаси бор¸ ҳовлилар сотиб олиб¸ автобуслар қўйдириб¸ Тошкентга қатнатиб бошқариб ëтибди автобусларни. Қаердан пул олаяпти? Халқни қийнагандан кўра текшириш қилиб шуларни тартибга келтирса яхши бўлармиди. Ҳозир бир нарса деса халқ қарздор дейди¸ дейди Алишер.


“Қирғизистон янги ҳукуматига истаклар”

Қозоғистонда муҳожиратда юрган асли ўшлик Ойбек, Қирғизистон янги раҳбарияти ишни энг аввало халқнинг оддий муаммоларини ҳал қилишдан бошласа, яхши бўларди, деган фикрда.

- Болалар пулини Бакиев президент бўлганидан бери йўқ қилиб қўйди. Бир яшаргача берганига беради¸ бермаганига бермайди. Ўзимиз мусофир юртда ишлаймиз. Болалар мана болалар боғчаси деган нарсани билмайди ëки болалар пули яхши эмас. Роза Ўтунбаева шу ишларни кўриб чиқса¸ деб сўрардик. Свет масаласини бир кўриб чиқса деган эдик. Топган пулимиз светларга кетиб қолади. Таможняларни очиб берса¸ аëлларимиз келса¸ биз ҳам экинларни вақтида эксак. Агар биз экинларни эка олмасак¸ Қирғизистонда проблема яна кўпаяди. Қозоғистонда ишлаймиз.

Яна бир сўровимиз бор эди. Менинг уйимда учта келин бор. Ҳаммамизда учта-тўрттадан фарзанд бор. Бир чек деган нарсани бермайди. 1994 йилда чеклар тасдиқланиб келган берилсин деб. Мана ҳалигача битта чек бергани йўқ. Комиссия бўлиб маҳаллалар ҳаммаси келади. Янаги йил берамиз дейди. Мана 37 ëшга кирдим ҳалигача чек бергани йўқ. Комиссияларнинг ўзида етти-саккизтадан чеки бор. 10 гектардан ерлари бор. Ерларини бизга берса¸ биз ҳам бир нарсалар экиб¸ ҳукуматга олма¸ сок деган нарсаларни топширардик. Биз ҳам мусофир юртларда қийинчилик кўриб юрмасдик. Ҳукуматдан шуни кўриб чиқишини сизлар орқали илтимос қилмоқчи эдикда¸ дейди ўшлик Ойбек.


“Ислом Каримов: “Мен сенга Ўзбекистон фуқаролигини бераман!”

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан қўнғироқ қилган меҳнат муҳожири Асадбек юртдошларига янги сиёсий латифа айтиб беришни истади:

- Ҳамма давлатнинг президентлари самолëтда кетишаëтган экан. Унинг ичида бизнинг отахон ҳам бор экан. Кейин шайтон кириб ҳаммасининг қулоғига “Сенинг одамларингни айнитиб тахтдан тушириб юбораман” деб қўрқитибди. Ҳаммаси шайтонга бўйсуниб туришган экан. Бизнинг отахоннинг ëнига келганда отахон шайтоннинг қулоғига пичирлаб бир нарсалар дебди. Шайтон “вой-доооод” деб самолëтнинг эшигини очиб тепадан ўзини ташлаб юборибди. Қолган президентлар ҳайрон бўлиб “Нима дедингиз унга? Нимага бунақа қилди у?” деб сўраса¸ “Мен ҳам тушунмадим. Ҳеч нарса деганим йўқ. Сени Ўзбекисон фуқаролигига қабул қиламан деган эдим¸ холос” дебди.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG