Линклар

Украина халқаро молия ташкилотларидан қарз олмоқчи


Украина Халқаро Валюта Жамғармасидан 12 миллиард доллар қарз олиш ҳаракатида.

Украина Бош вазири ўринбосари Сергей Тигипконинг матбуот котиби Ирина Рудко Киев расмийлари қарзнинг биринчи қисми июн ойида берилишига умид қилаётганини айтди.

Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси расмийлари билан музокара олиб бориш учун Тигипко пайшанба куни Вашингтонга боради.

Халқаро Валюта Жамғармаси 2008 йилда Украинага 16,4 миллиард доллар кредит ажратишга қарор қилган.

Бироқ шу кунгача Киев ҳукуматига 10,6 миллиард доллар берилган.
XS
SM
MD
LG