Линклар

Афғонистонда НАТО кучлари 4 одамни отиб ўлдирди


НАТО расмийлари Афғонистон шарқида НАТО карвонига яқинлашиб келаётган автомобил ўққа тутилгани оқибатида тўрт нафар қуролсиз афғонистонлик нобуд бўлганини билдирди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай буни кескин қоралади.

НАТО расмийлари душанба куни тунда ўлдирилган 4 кишидан иккитаси кейинроқ “исёнчи экани” аниқланганини айтди.

Бироқ президент Карзай ва вилоят ҳокими Абдул Ҳаким Хезақ Зой ўлганларнинг ҳаммаси фуқаролар эканини таъкидлади.

Айни пайтда қурбонлардан бири 12 яшар бола экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG