Линклар

Полшада сайлов куни эълон қилинади


Полша президенти вазифасини вақтинча бажараётган Бронислав Коморовский президентлик сайлови қачон ўтказилишини 21 апрел куни эълон қилади.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокати содир бўлгани оқибатида Полша президенти Леҳ Качинский, унинг рафиқаси ва яна Полша ҳукуматининг 94 нафар юқори лавозимли расмийси нобуд бўлди.

Сўров натижалари Бош вазир Доналд Туск бошчилигидаги партиянинг президентликка номзоди бўлган Коморовский сайловда ғолиб бўлишини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG