Линклар

Қирғизистон расмийси: Бакиев жавобгарликка тортилиши керак


Қирғизистон муваққат ҳукумати маъмурияти бошлиғи Едил Байсалов Озодликка собиқ президент Қурмонбек Бакиев “қирғиз халқига қарши жиноятлари” учун жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

Байсалов Қирғизистон муваққат ҳукумати “биродар Беларус халқининг Бакиевга бошпана бериш” ҳақидаги қарорини ҳурмат қилишини айтди.

Аммо у Беларус президенти Александр Лукашенко Бакиевнинг президентлик даврида ҳамда 7 апрел куни Бишкекда ҳукуматга қарши намойишга чиққан одамлар ва хавфсизлик кучлари ўртасида нималар содир бўлгани тўғрисида етарли маълумотга эга эмасга ўхшайди, деди.
XS
SM
MD
LG