Линклар

logo-print

Украина ва Россия раҳбарлари Харковда учрашади


Украина президенти Виктор Янукович бугун Россия президенти Дмитрий Медведев билан газ ҳақида шартнома имзолаши кутилмоқда.

Икки давлат раҳбарлари учрашувидан олдин Россия Бош вазири Владимир Путин украиналик ҳамкасби Микола Азаров билан музокара олиб борганидан сўнг газ ҳақида шартнома имзоланиши мумкинлигига ишора қилган эди.

Украинанинг янги раҳбарияти Россиядан арзонроқ нархда газ импорт қилиш ва Халқаро валюта жамғармасидан кредит олиши билан 2010 йилги давлат бюджети лойиҳасини тугатишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG