Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Қирғизистонга ёрдам беришга тайёр


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон агар Қирғизистон демократия йўлидан борса, Европа Иттифоқи Бишкек ҳукуматига сиёсий ва молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини айтди.

- Муваққат ҳукумат конституциявий ва демократик тартибни қайта тиклаш ҳамда қонун устиворлигини таъминлаш ҳақидаги аниқ режани амалга ошириши керак, деди Кэтрин Эштон.

Страсбург шаҳридаги Европа парламенти аъзолари олдида чиқиш қилган Эштон хоним Қирғизистонда янги конституция умумхалқ муҳокамасига қўйилишидан олдин уни тайёрлашда мамлакатдаги барча сиёсий ва этник гуруҳлар иштирок этиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG