Линклар

logo-print

ОТБ Ўзбекистонга 600 миллион доллар қарз беради


Осиё тараққиёт банкининг директорлар кенгаши катта автомобил йўли барпо этиш учун Ўзбекистон ҳукуматига 600 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериш ҳақида қарор қабул қилди.

2010 – 2012 йилларда банк ўзининг оддий жамғармасидан 240 миллион доллар ва Осиё тараққиёт жамғармасидан 360 миллион доллар кредит ажратади.

Осиё тараққиёт банки берадиган маблағ ҳисобига узунлиги 220 километр бўлган Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнау (А-380) автомобил йўли таъмирланади.

Шунингдек, икки қатор асфалт йўл ўрнига тўрт қатор цемент-бетон автомобил йўли ҳам барпо этиш режаланган.
XS
SM
MD
LG