Линклар

Полшада президентлик сайлови куни белгиланди


Полшада президентлик сайлови 20 июн куни ўтказиладиган бўлди.

Мазкур қарорни Полша президенти вазифасини вақтинча бажараётган Бронислав Коморовский қабул қилди.

10 апрел куни Россиянинг Смоленск вилоятида самолёт ҳалокати содир бўлгани оқибатида Полша президенти Леҳ Качинский, унинг рафиқаси ва яна Полша ҳукуматининг 94 нафар юқори лавозимли расмийси нобуд бўлди.

Полшада ўтказилган сўнги сўров натижаларига кўра, амалдаги Бош вазир Доналд Туск бошчилигидаги партиянинг президентликка номзоди бўлган Бронислав Коморовскийнинг сайловда ғолиб бўлиш имкониятлари юқори.

Собиқ президент Леҳ Качинскийнинг акаси Ярослав Качинский етакчилигидаги мухолифатдаги Қонун ва Адолат партиясининг жорий ҳафта якунида ўз номзодини эълон қилиши кутилмоқда. Партия вакиллари президентликка Ярослав Качинский номзодини қўллаб-қувватлашларини маълум қилган, бироқ партия раҳбари ҳозирча бу борада ўз режаларини ошкор қилмади.


XS
SM
MD
LG