Линклар

logo-print

Ўтунбаева Лукашенко ҳаракатларини қоралади


Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати етакчиси Роза Ўтунбаева ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қунмонбек Бакиевга сиёсий бошпана беришга оид Беларус президенти қарорини кескин қоралади.

Бугун журналистлар билан учрашган Ўтунбаева “Бакиев жиноятчи ва у Қирғизистонга қайтарилиши лозим”, дея таъкидлади.

Сешанба куни Беларус парламентида чиқиш қилган президент Александр Лукашенко¸ қирғизистонлик ҳамкасби Бакиев ва унинг оила аъзолари Минскка етиб келгани ва шу кундан бошлаб Беларус ҳукумати, хусусан, президент ҳимояси остида эканини эълон қилди.

Айни пайтда¸ Бишкек ташқарисидаги зўравонликларга муносабат билдирган Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчиси қуролланган шахслар ва талон-тарожлик билан шуғулланувчи шахсларга қарши қурол ишлатилиши хусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG