Линклар

logo-print

Петербургда зўравон ўзбеклар қўлга олинди


Санкт Петербургда ўз ватандошини зўрлаган ўзбеклар қўлга олинди.

Gazeta.ru сайтининг Санкт Петербург прокуратураси қошидаги Тергов қўмитасига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистоннинг уч фуқароси ўз ҳамюртини ўғирлаганлик ва унга нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатлари қўллаганликда гумонланмоқдалар.

Терговчиларнинг билдиришича, гумондор шахслар 23 яшар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири билан жанжаллашгандан сўнг уни мажбуран “ВАЗ-2108” русумдаги машинага ўтқазган ва Санкт Петербург яқинидаги Комарова қишлоғига олиб борган. Бу ерда гумондор шахслар ўз ватандошига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатлари қўллаган.

Жабрланган йигит қочишга муваффақ бўлган ва милицияга мурожаат қилган.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади Gazeta.ru сайти хабарида.

XS
SM
MD
LG