Линклар

Бакиев истеъфо ҳақидаги хатини тан олмаяпти


Ҳокимиятдан четлаштирилган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ўз ваколатларидан воз кечмагани ва Қирғизистоннинг қонуний сайланган президенти эканини таъкидлади.

Бугун Минскда матбуот анжумани ўтказган Бакиев жаҳон етакчиларини 7 апрел кунги Бишкедаги қонли воқеалардан сўнг ҳокимиятга келган янги муваққат халқ ҳукуматини тан олмасликка чақирди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон муваққат ҳукумати Бакиев мамлакатни тарк этишдан аввал истеъфога чиқиш тўғрисида аризага имзо қўйганини билдирган эди. Бироқ Бакиев ўз истеъфосини тан олмаслигини билдирди.

- Мен истеъфога чиққанимни тан олмайман. Нимага эканлигини кейинроқ изоҳлаб бераман. Тўққиз ой муқаддам Қирғизистон халқи мени президент этиб сайлади ва мен халққа хизмат қилишга қасамёд қабул қилдим. Мени қасамимдан воз кечдиришга мажбурлай оладиган куч мавжуд эмас. Мени фақат ўлим тўхтата олади, деди Қурмонбек Бакиев.

Айни пайтда Жалолободда қувилган президент Қурмонбек Бакиев ва янги муваққат ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашув юзача чиққани хабар қилинди.


XS
SM
MD
LG