Линклар

logo-print

Иркутскда Ўзбекистон фуқаролари жазоланди


Иркутск вилоятида маҳаллий аёлни зўрлаганликда айбланган икки ўзбекистонлик устидан ҳукм чиқарилди.

Вилоят прокуратурасидаги манбанинг Регнум агентлигига билдиришича, Иркутск вилояти, Нижнеилим туманидаги қурилиш участкаларидан бирида яшаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан иккитаси ўтган йил 14 июн куни спиртли ичмлик истеъмол қилгандан сўнг ишдан уйига қайтаётган маҳаллий аёлга ҳужум қилган. Ўлдириш таҳдиди билан ўзбеклар аёлни қозонхона биноси орқасига олиб ўтган ва шу ерда уни зўрлаган.

Ўзбеклар ўша куннинг ўзида милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

21 апрел куни Нижнеилим туман суди Ўзбекистон фуқароларини айбдор деб топди ва уларга 5 ва 4 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Ўзбеклар жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Ҳозирча қамалган ўзбекистонликларнинг исми шарифи ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG