Линклар

Медведев ва Янукович газ муаммосини муҳокама қилади


Украина президенти Виктор Янукович янги газ шартномасини муҳокама қилиш мақсадида бугун Россия президенти Дмитрий Медведев билан сўзлашув олиб боради.

Украина Бош вазири ўринбосари Сергей Тигипко сўзларига кўра, Украина томони Россиядан сотиб олинаётган ҳар 1000 куб метр газ учун 240 доллар атрофида нарх белгиланишини истамоқда.

Хабарларга кўра, ҳозирги кунда Киев ҳар бир минг куб мерт Россия гази учун 330 доллардан тўламоқда.

Президентлар учрашуви арафасида Россия Бош вазири Владимир Путин украиналик ҳамкасби Микола Азаров билан сўзлашувлар ўтказиб, газ келишуви борасидаги янги келишувнинг имзоланишига катта ишонч билдирди.

Украинанинг янги раҳбарияти Россиядан арзонроқ нархда газ импорт қилиш ва Халқаро валюта жамғармасидан кредит олиши билан 2010 йилги давлат бюджети лойиҳасини тугатишга умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG