Линклар

logo-print

Янукович ва Медведев Харковда музокара ўтказди


Украина президенти Виктор Янукович ва Россия президенти Дмитрий Медведев Россия Қора денгиз флотининг 2017 йилдан кейин ҳам Қримда қолишига оид янги шартномани имзоладилар.

Янги шартнома 25 йилга мўлжалланган бўлиб, у яна қўшимча беш йилга узайтирилиши мумкин.

Мазкур шартнома ҳар иккала давлат президентларининг Харков шаҳрида бўлиб ўтган сўзлашувларидан сўнг имзоланди.

Шу куннинг ўзида Россиянинг “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” ширкати вакиллари 2019 йилга қадар Россия газини Украинага етказиб бериш ва транзит қилишга оид шартнома имзоладилар.

Украина президентининг билдиришича, Россия томони Киевга етказиб берилаётган газ нархини 330 доллардан 230 долларга туширган.


XS
SM
MD
LG