Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:26

Эркин микрофон - Пенсия ва ойликлар 100% пластикка ўтди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейди Қашқадарëдаги пенсионер буви-бувасию¸ ўқитувчи ота-онасининг нақд пулсиз қолганидан эзилаëтган Россиядаги муҳожирлардан бири.

Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик¸

дейди чоршанба куни Самарқанддан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз. Ўзини Озодлик радиосинининг ашаддий мухлиси, дея таништирган суҳбатдош, кейинги пайтларда" Эркин микрофон" орқали Ўзбекистон раҳбарларидан шикоят қилаётган юртдошларига, нолиш ўрнига яхшиланишни ўзимиздан бошлайлик¸ дея мурожаат қилди.

- Ўзимнинг шахсий фикрим. Кўпчилик одамлар Каримовга¸ прокуратурага¸ қисқаси ҳаммамиз¸ лекин аслида балки ўзимиздадир айб¸ демоқчиман.

Озодлик: Масалан¸ шахсан сизнинг айбингиз нимада?

- Мисол учун ўша ëлғончилик¸ зино¸ ўғирлик – ҳаммаси ўзимизда борда. Ўша президентни ëмонлаëтганлар ҳам¸ ҳокимни¸ милицияни ëмонлаëтганлар ҳам ўзимизнинг қўшнимиз¸ жиянимиз ë холамиз. Бошқа жойдан келмаган улар. Ўзимизнинг одамлар. Бизни танқид қилаëтган одамларнинг ўзлари ҳам ўша амалда бўлса¸ ўша айбларни қилиши мумкин. Мен ўзим асли филологман. Навоийдан тортиб жадидларгача келадиган бўлсак¸ биринчи ўринда нафсни тарбиялаш¸ қалбни поклаш. Балки ўзимиз ўғирлик қилмасак¸ зино қилмасак¸ ароқ ичмасак¸ тарбия масаласида болаларимизга ибрат бўлсак¸ балки яхшиланиш бўлар. Бошқа чорамиз йўқ¸ шекилли. Шуни айтмоқчи эдим. Ҳаммамиз биринчи ўринда ўзимизни тўғирласак¸ фарзандларимиз кейинчалик прокурор бўлади¸ милиция бўлади¸ ҳоким бўлади. Бошқа йўлимиз йўқ. Минг танқид қилган билан¸ ўнта Каримов ўзгаргани билан ҳеч нарса ўзгармайди.

Озодлик: Ўзбекистондаги аксарият одамларни шунақа тарбиясиз¸ деб ўйлайсизми?

- Энди шундай бўлаяпти. Мен оз-моз савдо билан шуғулланаман. Охирги мустақиллик йилларида 90 фоиз одам¸ эркаклар энди¸ аëлларни қўяверинг¸ ваъдасида турмайди. Энди 100 фоиз эмас. Яхшилар¸ бировга хиëнат қиламйдиган одамларимиз бор. Лекин кўпчилигимизнинг тарбиямиз¸ хулқимиз¸ одобимиз ëмон. Биттаси “Мана шу одам эрталабдан кечгача бекор ўтирибди¸ишламайди” дебди. Иккинчиси “Қаердан билдингиз?” деса¸ “Куни билан кузатиб ўтирдим” дебди. Биз бировнинг камчилигини кўришга ўрганганмиз. Ўзимизникини кўрмаймиз. Имом Ғаззолий “Яхшилик қилгин¸ яхшилик келади. Меҳр кўрсатган¸ меҳр кўради” дейди. Шунинг учун ўзимиз яхши бўлсак¸ қолганлар ҳам яхши бўладими дейманда¸ дейди самарқандлик суҳбатдош.


Пластик карточка оиламни ҳолдан тойдирди...

Москвада қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз шундай дер экан, Қашқадарёда қолган оила-азолари, Ўзбекистон ҳукуматининг пластик карточкалар сиёсати туфайли оғир аҳволда қолганидан гапирди.

- Пластик карточка бўйича проблема бўлади¸¸ дейишди. Мана мен кеча телефон қилиб билдим. Момом¸ бувамларнинг пенсияларини 100 фоиз қилиб пластик карточкага ўтказиб юборибди. Онам ва дадам коллежда ишлашади. “Пластикдан пулни олиб бўлмаяпти. Банкомат¸ терминал ишламайди” дейишаяпти. Терминал бор жойдан нарса олсангиз¸ у ерда икки баробар қиммат экан. Умуман пулни ҳеч қаерда алмаштириб бўлмаяпти. Шуни айтмоқчи эдим. Пластик карточка билан проблема бўлаяпти. Сотувчилар ҳозир олмай қўйган¸ деяпти. Деҳқоннинг нарсаси арзон¸ лекин ундан пластик карточка билан сотиб олиб бўлмайди. Қаршида эски ва янги бозор бор. Фақат иккита жойда терминал ишлайди. Янги бозорда киришда битта ишлайди. Нархи жуда ҳам қиммат.

Озодлик: Ота-онангиз нима иш қилади?

- Ўқитувчи. Аммам ҳам ўқитувчи. Оилавий ўқитувчилармиз. Дадам Қарши қурилиш коллежида математика ва физикадан дарс беради. Онам Қаршидан сал четроқдаги коллежда она тили ва адабиëтдан дарс беради.

Озодлик: Пулларини 100 фоиз пластик карточкада беришаяпти-а?

- 100 фоиз. Олдин элликка эллик эди. Ҳозир 100 фоиз ўтказиб юборишибди. Ичим куйганидан сизларга телефон қилиб айтаяпман. Ҳозир "Алп Жамол" банки ëпилиб қолди. Яхши банк эди шу. "Ҳамкорбанк"дан бир-икки марта пул жўнатган эдик. Бир-икки кун кечикиб беришибди¸ дейди Россияда меҳнат муҳожирлигида юрган қашқадарëлик суҳбатдош.


Ўз дарди билан келдию кетди...


Москвадан қўнғироқ қилган Нодир эса, куни-кеча президент Каримов Россия пойтахтига келиб кетди, бироқ бу ерда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбекистонликлар аҳволи ҳақида оғиз очмади, дея президентга эътироз билдирди.

Нодир: Москвадан Нодирман. Ҳозирги кунда Москва вилоятида ҳайдовчиман. Кеча Каримов келибди. Москва вилоятида анча-мунча ўзбеклар ишлайдиган бозор бор. Ўзбек-тожиклар хуллас жуда ҳам кўпда. Шу бозорда бугун нима бўлди¸ эшитган бўлсангиз¸ депортация бошландику.

Озодлик: Каримов келиб кетгандан кейин бошландими бу?

- Бу бор эди. Олдин ҳам бўлиб турарди. Кеча Каримов келди¸ деяпманку. Икки-уч кун нима қўйилди¸ бугундан яна шу давом эттирилаяптида. Аëлларни аëл¸ эркакларни эркак демасдан муомаласи ҳам қандайдир одамдай муомала қилмайдида. Кўпгина юртдошларимизни шунақа олиб кетди. Депорт қиламиз¸ деган нимада юрибди. Демоқчиманки¸ мана Каримов келиб кетди. Икки кун нималарни гаплашди билмайман. Бугун 400 киши¸ эртага 500 киши. Бу одамларнинг ҳаммасини жўнатса¸ у ëқда нима қилади булар? Бир кун уруш бошланиб кетмайдими? Қирғизистондаги нималар бизда ҳам такрорланмайдими¸ деган нима билан телефон қилаяпманда. Пичоқ бориб суякка тегди¸ деса ҳам бўлади. Бир кун уруиш бошланиб кетса¸ аввало Оллоҳнинг ўзи сақласин юртимизни¸ бу кетиш бўлса¸ уруш бошланиб қолиши ҳеч гап эмас. Каримов президентимиз шунча хўрликлар¸ нималар етар энди. У ëқ¸ бу ëққа қараб иш қилиш вақти келди энди. 20 йил ўтирди энди. Етар энди демоқчиман¸ дейди Москвадан телефон қилган Нодир.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG