Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:24

Андижонда текшир-текшир


Қирғиз исëнининг¸ орадан яна беш йил ўтиб¸ андижонликларни руҳлантириши расмийларга тинчлик бермаëтган кўринади.
Қирғиз исëнининг¸ орадан яна беш йил ўтиб¸ андижонликларни руҳлантириши расмийларга тинчлик бермаëтган кўринади.

Ўзбекистон маъмурлари мамлакатнинг Қирғизистонга туташ ҳудудларидаги осойишталикни сақлаб қолиш мақсадида анча тер тўкишаëтган кўринади. Айрим андижонликларга кўра¸ вилоят бўйлаб огоҳликка даъват кампанияси янада кучайтирилган.

Қирғизистонда содир бўлган воқеалар унга қўшни бўлган Андижон вилояти туманларида қаттиқ акс-садо бермаган бўлса-да, бироқ бу акс-садонинг чиқиб қолишидан чўчиган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шаҳар ва маҳаллаларда назоратни кучайтирмоқда. Ўзбекистон 7 апрел куни Қирғизистон билан чегараларни ёпиб қўйганидан сўнг, ҳозир Андижон вилоятидан Қирғизистонга борди-келди тўхтаган. Шаҳрихонлик бу аёлнинг айтишича, айни пайтда маҳаллаларда огоҳлик шиори остида тарғибот ишлари олиб бориляпти:

- Огоҳлик кучайтирилган ҳаммага. Битта намозхон одамларга эмас¸ ҳаммага. Чегаралар кучайтирилган. Андижон вилоятининг бир қанча туманлари Қирғизистон буилан чегарадош. Кирди-чиқди умуман йўқ қилинган. Маҳалла комитетлари қошида посбонлар¸ деган нарсалар бор. Маҳалла посбонлари. Шулар маҳаллага Қирғизистонданми ëки бошқа жойданми¸ умуман пропискаси йўқ бошқа одамлар келса¸ назорат остига олинаяпти улар. Мана мисол учун уйингизга нотаниш одам келди. У қаердан¸ ким¸ қаерда яшайди¸ нима мақсадда келган – шу нарсани сўраб-суриштиришни маҳалла комитети эмас¸ умуман оиланинг ўзларига ҳам тушунтириб бўлишган¸ дейди шаҳрихонлик бу аёл.

Андижон шаҳрида истиқомат қиладиган яна бир аёл ҳам текшир-текшир қаттиқ тартибда олиб борилаётганини таъкидлайди:

- Уйларни текширади. Кимлар яшаяпти¸ паспортинглар қани¸ прописканглар қани деб ҳамма ëқни текширади. Мисол учун мана мен ëтоқхонада тураман. Ҳар битта кирган одамни “Кимникига келаяпсиз? Нима ишингиз бор? Кимисиз? Қариндошими¸ танишими?” деб сўраб-суриштириб киргизади. Роса қаттиқ бизда¸ дейди Андижоня шаҳрида истиқомат қиладиган яна бир аëл.

Андижонлик ҳур фикрли фуқаролардан бири Садирохун Сўпиевнинг айтишича, Қирғизистон воқеаларидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг назорати кучайган ва ҳатто ундан ҳам бармоқ изларини олиб кетишган:

- Келиб¸ мени ҳам расмга олиб у-бу қилишди. Булар ўзларидан хавфсираб текшир-текшир қилишиб¸ жуда кучайиб¸ у-бу қилиб юришибди. Буларнинг ўзларининг пайтавасига қурт тушиб қолдида. Қирғизлар революция қилади¸ бизда ваҳима бўлиб шунақа қилишаверади¸ дейди Садирохун Сўпиев.

Ўтган йилнинг май ойида Хонобод ва Андижон шаҳрида содир бўлган портлашлардан сўнг ўнлаб йигит қамоққа олинган эди. Шаҳрихонлик 22 нафар йигитнинг шу воқеалардан кейин турли муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди. Озодлик радиосига куни-кеча келган бир мактубда, Қирғизистон воқеаларидан кейин Қирғизистонга туташ туманларда яна ёппасига қамоққа олишлар бошлангани ёзилган эди. Бироқ Қирғизистонга туташ Марҳамат, Жалолқудуқ туманларида яшовчилар бундай оммавий қамоққа олишлардан бехабарликларини билдиришди:

- Ҳозир унақаларни эшитмадим мен. Камдан кам. Унақа нарсалар бўлмаяпти ҳозир. Тўхтаб қолди¸ дейди марҳаматлик йигит.

Айни пайтда ҳозир муҳожирликда яшаётган андижонлик қочқинлардан бири, “Андижон – Адолат ваТикланиш” ташкилоти етакчиси Нурулло Мақсудовнинг айтишича, у олган аниқ маълумотларга кўра, ҳукуматнинг қора рўйхатига тушган тадбиркорлар ва оддий ишчилар яна қайтадан терговга чақириляпти:

- Бизнинг Андижон вилоятида Ҳакан деган қишлоқда судланган 23 тадбиркорнинг қўлида ишлаган ишчиларни рўйхатга олиш бошланибди. Ҳаканда 10 та йигитни ички ишлар чақиртириб суҳбат ўтказиб¸ шу билан бир қаторда қўлларидан бармоқ изи олган¸ расмларини олган. Шунақа тадбирлар олиб боришаяпти¸ деб эшитдик. Бу аниқ. Нимага чақиртиришган билмадик. Улар ўзи доим текширувда эди. Ҳаммасини бошқатдан қилишаяпти экан деган хабар келди¸ дейди “Андижон – Адолат ваТикланиш” ташкилоти раҳбари Нурулло Мақсудов.

Андижон шаҳрида яшайдиган Соҳибжон ота бундай қаттиқ назоратга ҳозирча ўзи гувоҳ бўлмаганини айтади:

- Андижонда ҳеч бунақа нарса сезилмаяпти. Мен шаҳарнинг чеккасидаман¸ лекин деярли ҳар куни шаҳарда бўламан. Ҳеч қанақа безовтагарчилик¸ ҳеч қанақа текшир-текшир сезганим йўқ. Бизда ҳамма нарса мукаммал ишлаб турибди¸ осойишталик. Сезиларли бир нарсани ҳеч сезганим йўқ. Бозорлар ишлаб турибди¸ автотранспортлар юриб турибди. Мен сезганим йўқ. Менда ҳам бор иккитаси. 159 бўйича ëтибди. Лекин меникига унақа бу соҳада биров келиб безовта қилгани йўқ. Яқинда бориб кўриб ҳам келдим. Сезиларли бир иш бўлгани йўқ¸ дейди Соҳибжон ота.
XS
SM
MD
LG