Линклар

logo-print

Москвада хорижликларга ҳужум кўпайди


Москвада хорижликларга қарши содир этилган ҳужумларда икки шахс нобуд бўлди.

Москва милициясининг хабар қилишича, 20 апрел куни номаълум шахслар кавказлик талабалар Владимир Самиев ва Долган Микеевга пичоқ билан ҳужум қилган. Етказилган тан жароҳати оқибатида Микеев воқеа жойида нобуд бўлган, Самиев оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Милицияга кўра, 20 апрел куни, шунингдек номаълум шахслар пойтахтда марказий осиёлик шахсни пичоқлаб, уни ўлдириб кетган. Ҳозирча ушбу шахс миллати ва исми шарифи ошкор қилинмади.

Шу куннинг ўзида Москвада асли россиялик араб бир гуруҳ ўсмирлар томонидан пичоқлаб кетилган. Мазкур шахс ҳам оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Полицияга кўра, воқеа гувоҳлари ҳужум қилган шахсларнинг қора кийимда бўлгани ва миллатчи шиорларни ҳайқирганини маълум қилганлар.




XS
SM
MD
LG