Линклар

ШҲТ университети фаолият бошлайди


Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқаро университети 2010 йил сентябр ойида ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Россия Маориф вазирлиги Халқаро алоқалар департаменти бошлиқ ўринбосари Лариса Ефремова маълум қилди.

CA-NEWS ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ШҲТнинг халқаро университети турли давлатлардаги олийгоҳлар тармоғи каби фаолият юритади.

Шу мақсадда Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда қатор олийгоҳлар танланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишига қарамай, Ўзбекистон бу дастурда иштирок этмайди.

ШҲТнинг халқаро университетларида бешта йўналиш, яъни энергетика, экология, минтақашунослик, ахборот технологиялари ва нанотехнология мутахассислиги бўйича билим берилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG