Линклар

Қирғизистон жанубида Бакиев тарафдорлари қўлга олинди


Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, улар орасида ўзини Жалолобод вилояти ҳокими деб эълон қилган Пайзулла Рахманов ҳам бор.
Муваққат ҳукумат собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг танячи ҳисобланган Жалолобод вилояти назорат остида эканини айтди.

Айни пайтда ҳокимиятдан четлатилган Қурмонбек Бакиев ҳозир ҳам “Қирғизистоннинг қонуний президенти” эканини даъво қилмоқда.

Кеча Минск шаҳрида сўзлаган Бакиев дунё раҳбарларини 7 апрел кунги исёнлардан кейин ҳокимиятни эгаллаб олган муваққат бошқарувчиларни тан олмасликка чақирди.

Исёнлардан сўнг Қозоғистонга қочган Бакиев шу ҳафта бошида Беларусга борган.
XS
SM
MD
LG