Линклар

logo-print

Қирғизистонда референдум ва сайлов куни маълум бўлди


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат янги конституцияси юзасидан ўтказиладиган референдум ва парламент сайлови кунини эълон қилди.

Муваққат ҳукумат раисасининг ўринбосари Ўмурбек Текебаев давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида конституция бўйича референдум 27 июн куни, парламент сайлови эса 10 октябрда ўтказилиши режаланганини айтди.

Текебаевга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлейкан Исмаилова Марказий сайлов комиссияси раиси этиб тайинланган.

Текебаевнинг билдиришича, мамлакат Марказий сайлов комиссияси аъзолари ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, сиёсий партиялар вакиллари ва БМТ вакилларидан иборат бўлади.
XS
SM
MD
LG