Линклар

logo-print

Филиппинда ўзбекистонлик икки учувчи нобуд бўлди


Кларк халқаро аэропорти вакилининг Озодликка айтишича, авиаҳалокат 21 апрел куни маҳаллий вақт билан 20:58 да содир бўлган.

Филиппиннинг Сибу аэропортидан ҳавога кўтарилган АН-12 русумидаги транспорт самолёти манзилга яқин қолганда, яъни Кларк халқаро аэропортидан 20 километр жанубда ерга қулаган.

Аэропорт вакили экапаж аъзолари олти кишидан иборат бўлиб, уларнинг уч нафари Россия, икки нафари Ўзбекистон ва бири Болгария фуқароси бўлганини айтди.

- Экипаж аъзоларидан уч киши, жумладан, икки ўзбекистонлик ва бир болгариялик нобуд бўлгани тасдиқланди, деди Кларк халқаро аэропорти расмийси.

Унга кўра, ҳалокатга учраган самолёт экипаж аъзоларидан уч нафари қутқариб олинган.

Айни пайтда Россиянинг Регнум ахборот агентлиги ҳалокат пайтида икки нафар россиялик ва болгариялик учувчи нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG