Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:36

Ҳуқуқ ҳимоячиси пикет ўтказа олмади


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Абдулла Тожибой ўғли Тошкентда Вазирлар Маҳкамаси олдида Бош вазир истеъфоси талаби билан пикет ўтказишга уринган пайтда ҳибсга олиниб, Чилонзор ички ишлар бўлимида тўрт соат ушлаб турилганидан сўнг қўйиб юборилган.

- Бугун эрта билан соат 10дан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси биносига кетаётганимда Чилонзор туман ички ишлар ходимлари иккита машинада келиб мени ҳибсга олиб, туман ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Менга улар норозилик акцияни ўтказмаслигим кераклигини тушунтиришди, қўлимдаги "Ҳукумат истеъфо берсин", "Мирзиёев ишдан бўшатилсин" деб ёзилган плакатларимни олиб қўйишди¸ деди Абдулла Тожибой ўғли Озодлик радиоси билан суҳбатда.

Тошкентлик собиқ тадбиркор Абдулла Тожибой ўғли 2007 йилда Ўзбекистон президенлигига номзодини қўйишга уринган, лекин етарли имзо тўплай олмагани важи билан Марказий Сайлов комиссиси уни номзод сифатида рўйхатга олмаган эди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алянси раҳбари Елена Урлаеванинг айтишича, Қирғизистонда президент Қурмонбек Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши билан якун топган воқеалардан сўнг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ фаоллари қаттиқ сиқув остига олинган.

-Қирғизистондаги воқеалардан сўнг бизга нисбатан босимлар жуда кучайди. Алянсимиз 7 апрел куни Тошкентдаги Қирғизситон элчихонаси олдида тўпланиб, Қирғизистонда муваққат ҳукуматга дастак билдирган эдик. Ўшандан бери деярли уй қамоғида қолганмиз¸ дейди Елена Урлаева.

Сешанба куни Москвада Россия президенти билан музокаралар сўнггида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қирғизистондаги исённинг Ўзбекистонга кўчмаслигини ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG