Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:26

Қирғизлар Лукашенкодан дарғазаб


Қирғизистондаги "Оқ ният" ёшлар ҳаракати Беларус раҳбари Александр Лукашенкодан қирғиз халқидан кечирим сўрашни талаб этмоқда. Ҳаракат фаолларига кўра, Қурмонбек Бакиевга бошпана берган Минск раҳбари ўз чиқишлари билан Қирғизистондаги вазиятни издан чиқаришга уринмоқда.

- Беларус раҳбари Бакиев оиласи ҳақида қандай қайғураётгани ҳақида гапирди, лекин Бишкекда ҳалок бўлган 80дан ортиқ намойишчи ҳақида сўз ҳам очгани йўқ, дейди "Оқ ният" ҳаракати фаолларидан бири Чингиз Макешов.

Минскдан бошпана топган Бакиев чоршанба куни истеъфосини тан олмаслиги ва ҳали ҳам ўзини Қирғизистоннинг қонуний президенти деб ҳисоблашини айтди. Бунга жавобан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бакиевнинг оғзаки баёноти унинг истеъфоси ҳақидаги ёзма аризасини бекор қила олмаслигини билдирди.

Айни пайтда Қирғизистондаги муваққат ҳукумат таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлакан Исмоиловани Марказий сайлов комиссиясига раис этиб тайинлади. Қирғизистон муваққат ҳукумати вакили Ўмурбек Текебоевнинг мамлакат телевидениеси орқали чиқишида билдиришича, янги Конституция бўйича умумхалқ референдуми шу йилнинг 27 июн куни ва парламент сайловлари 10 октябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG