Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:59

Немис қўшинлари Афғонистондан чиқарилмайди


Германия канцлери Ангела Меркел немис қўшинлари Афғонистонда "хавфсизликни таъминлаш учун лозим бўлган муддатга қадар" қолади, деб айтди.

Бугун парламентда қилган чиқишида Меркел хоним Германия кучларининг Афғонистондан кетиши у ердаги вазиятга ёмон таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Канцлер сўзларига кўра, 2011 йилдан Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш масъулиятини маҳаллий кучларга топшириш жараëни бошланиши мумкин.

Ҳозирда Афғонистондаги халқаро кучлар таркибида 4500 немис ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG