Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

Эркин микрофон - "Хорижга фақат дангасалар кетган..."


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу гапни Ўзбекистондаги фаровон ҳаëт¸ президент юрғизаëтган яхши сиëсатни мақташ учун бот-бот сим қоқиб турадиган қўқонликлардан бири айтди.

“Ҳақиқат қарор топди, “Озодлик”ка раҳмат!”

"Эркин микрофон"нинг аввалги эшиттиришларидан бирида, Қашқадарё вилоятининг Касби туманидан қўнғироқ қилган иккинчи гуруҳ ногирони Темур Ҳайитовнинг арзини берган эдик. Темур Ҳайитов кўзи ожиз эканлигини¸ бироқ шунга қарамасдан унинг ногиронлиги бекор қилинганини гапирган эди:

Темур Ҳайитов: Ассалому алайкум.

Озодлик: Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз? Менинг исмим Садриддин. Озодлик радиосидан.

Темур Ҳайитов: Аҳволлар яхшими¸ соғликлар яхшими? Садриддин¸ мен ҳозир сизга телефон қилган эдим. Мен Ҳайитов Темур бўламан. Иккинчи гуруҳ ногирониман. Олдин ҳам чиққан эдим. Шулар ҳал бўлди. Сизларга бир раҳмат айтмоқчи эдим. Каттадан катта раҳмат сизларнинг жамоаларингизга. Озодлик радиосида ишлайдиган жамики жамоаларга ҳаммасига раҳмат айтиб қўйинг.

Озодлик: Энди қисқача айтиб беринг. Муаммойингиз қандай эди ва бизнинг радионинг қандай ëрдами тегди?

Темур Ҳайитов: Иккинчи гуруҳ ногирони эдим. Тепадан келиб бизлардан шуни снимат қилиб ташлади. “Қарилик пенсиясига ëшингиз етди. Энди сиз қарилик пенсиясига чиқиб кетаверинг. Гуруҳингизни шунақа қиламиз” деди. Шундай деб олиб ташлаган эди. Кейин қаëққа боришни билмай¸ қон босимим ошиб¸ умуман мазам қочиб уйга келиб ўйлаб-ўйлаб кейин сизларгҳа қўнғироқ қилган эдим. Худога минг қатла шукур кеча вилоят ВТЭКка чақирган экан. Муомала ҳам яхши. Анча зўр. “Темур ака келинг” деб ҳар хил гапларни гапириб¸ сийлаб-сийпалаб¸ Худога шукур жуда яхши¸ ишим битди. Жойига қайтиб келди шу группа. Раҳмат Садриддин. Бизнинг кампир ҳам раҳмат айтаяпти. Бир оғиз гапирсин шу кампир ҳам.

Озодлик: Майли.

- Яхшимисизлар?

Озодлик: Ассалому алайкум. Келинойи яхшимисиз?

- Ишларингизга омад. Каттадан катта раҳмат. Ишлар жойига тушди. Докторлар текшириб кўриб жойига тўғирлаб қўйишди. Раҳмат¸ дейди Темур Ҳайитовнинг аëли.


“Тобутларни ким кўтаради?”

Россиянинг Москва шаҳридан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик Аброр муҳожирликдаги юртдошларига бағишлаб шеър ўқиб берди:

Россияда ишлаб юрган одамлар учун мен битта шеър ëздим. Шуни ўқиб бермоқчиман.

Ўзбегимнинг навқиронлари¸
Кўчаларда кўринмай қолди¸
Ëшлик завқи¸ ширин онлари¸
Китобларда¸ орзуда қолди.

Уруш эмас ҳаëт ташвиши¸
Гарданида оила¸ рўзғор¸
Пешволарнинг йўқ бунга иши¸
Уларнинг ҳам оиласи бор.

Қачонгача дилда яшириб¸
Тилимизни тишлар эканмиз¸
Юртбошимиз қадрин ошириб¸
Россияда ишлар эканмиз.

Бу кунлар ҳам ўтадикуя¸
Ëшликларни ким қайтаради¸
Таъзияда уч-тўрт қария¸
Тобутларни ким кўтаради.


“Қўй сўйиб бераман”

Аброрнинг шеърларида ифода этилган дардларни ўз бошидан кечираётган Россиядаги миллионлаган ўзбеклардан бири, 58 ёшли андижонлик Аҳад ака Ўзбекистонда ижтимоий ва иқтисодий адолат ўрнатилишини орзу қилишини айтади.

Аҳад ака: Иложи бўлса¸ шу программани озгина узоқроқ қилсанглар. Мазза қилиб эшитаëтганимизда тугаб қолаяптида. Мен ўзим Андижонданман.

Озодлик: Бирор гапингиз борми Эркин микрофонга?

Аҳад ака: Менинг ниятим¸ мана шу ерда кўп болалар масалаларда қийналишаяпти. Ўзимизнинг Ўзбекистонда ишлар очилса¸ халқ яхши яшаса демоқчи эдим. Бу Қирғизистонни кўриб туриб бизнинг Ўзбекистонимиз ҳам шунақа эканлигига хўрлигимиз келаяптида.

Озодлик: Сиз қирғизистонликларга нима дейсиз энди? Тўғри иш қилдими?

Аҳад ака: Улар тўғри иш қилди. Қачонгача улар ҳам эзилади? Улар инсонларку ахир. Ўзбекистон деб шунақа катта ном берилган Ўзбекистонимизга. Ичидаги бўлаëтган воқеани четдагилар камдан кам билаяптида. Ҳамма ëқ пинҳона бўлаяпти. Бизнинг ҳам одамлар Россияга келмасдан Ўзбекистонда ишлаб¸ бола-чиқасининг¸ хотинининг¸ ота-онасининг олдида юришини хоҳлардим. Мен ҳар куни эшитаман. Бошимда радио турибди. Ҳар куни эшитаман. Эрталаб¸ кечки пайт ҳар куни эшитаман.

Озодлик: Ашадддий мухлис экансизда.

Аҳад ака: Мен шунақа мухлисманки сизларга. Мен вақти келганда шунақа ўйлаб қоламанда¸ сизларни сайлаб олсакмикан Ўзбекистонга президент қилиб демоқчиман. Сизлар эшиттиришни шунақа олиб борасизларки¸ инсоннинг миясига шундай қуйиб-қуйиб қўясизлар.

Озодлик: Пресзидент бўладиган сиëсатчилар бор. Биз журналистлармиз ака.

Аҳад ака: Сизларга лекин қойил қоламан. Қўрқмасдан ҳамма ëқни очиқ-ойдин гапиришингларга қойил қоламан.

Озодлик: Раҳмат ака.

Аҳад ака: Бир ўтиришиб¸ бир қўй сўйиб ош ейлик бир ерда.

Озодлик: Қачон?

Аҳад ака: Хоҳлаган вақтингизда. Мен тайëрман.

Ооздлик: Қўй сўйиб берасизми?

Аҳад ака: Қўй сўйиб ўзим ош қилиб бераман чиройли қилиб.

Озодлик: Анжанчасига.

Аҳад ака: Асакачасига.

Озодлик: Худо хоҳласа яхши кунлар келса ака¸ ош ҳам еймиз¸ суҳбатлашамиз.

- Худо хоҳласа менинг телефонимни йўқотманглар¸ дейди Аҳад ака.


“Ҳамма тўқ, ҳамма шодон, ҳамма хурсанд”

Қўқонданман¸ деб ҳар гал ҳар хил ном билан сим қоқадиган "ашаддий мухлис"лардан бири яна Озодлик радиосини Ўзбекистонни ёмонлаётганликда айблади. Унинг фиркича, Ўзбекистондаги камчиликларни айтаётганлар Ўзбекистонни ёмон кўрадиганлар:

- Анави куни бир биродаримиз “Қўқон бозорида жойнамоз сотишни тақиқлаб қўйди” деб айтдию. Шунга эътирозим бор. Шу одам қўқонлик бўлса¸ Қўқонга келиб бозорни кўрсин. Мен ўзим ҳам жойнамоз сотаман. Жойнамоз сотиш ҳеч қанақа тақиқлангани йўқ. Нимага унақа гап-сўз қилади? У одам ўша куни нотўғри гап гапирди. Кейин кўпчилик “Ўзбекистон унақа¸ Ўзбекистон бунақа” деб Ўзбекистонни¸ ташқарида юрганлар ҳадеб Ўзбекистоннинг ëмонлайвермасин. Ўзбекистонни ëмонлайверади. Ўзбекистонга келсин¸ ҳаëтни кўрсин. Энг асосий нарса тинчлик бу-а? Худога шукур тинчлик. Устимиз бут¸ қорнимиз тўқ. Шунисига Худога шукур қиламизда биз.

Озодлик: Сизнинг қорнингиз тўқ¸ устингиз бут экан. Лекин қорни тўқ¸ усти бут эмаслар гапираяптида.

- Ака¸ қорни тўқ¸ усти бутмасларчи ака¸ 50-60 мингга телефон олиб¸ сизга телефон қилмайди. Телефон олиб нима қилади қорни оч бўлса? Қорнига¸ устига қилса бўлмайдими? Аксарият одамларчи Россиядан туриб телефон қилаяпти. Меҳнат қилсин мана шу ерда. Шу ерда ҳамчи 26 миллион аҳоли¸ 20 миллион аҳолининг тирикчилиги ўтаяптию.

Озодлик: Тирикчиликнинг ўтиши бор¸ унинг яна қандай ўтиши бор.

- Ака¸ дангаса одамчи¸ қўлига тайëр нон билан чойни олиб келиб берсангиз ҳам емайди. Егизиб қўйсин дейди. Шунақа одамлар бор. Нима кераги бор ҳадеб Ўзбекистонни ëмонлайвериб? Энг тинч давлат бўлиб турибдию ҳозир. Кўз тегмасин тинчлигимизга. Мана Қирғизистонда қанчадан қанча одам ўлиб кетди?

Озодлик: Андижонда ҳам 2005 йилда қначадан қанча одам ўлиб кетган эди.

- Энди ака ўша ҳам тўқликка шўхлик қилгани учун бўлган¸ дейди ўтган гал ўзини Акрам Воҳидов деб таништирган¸бу гал эса¸ ўзига исм топишга қийналган ўзбекистонлик суҳбатдош.

“Бир синаб кўрайликчи”

Одатда Озодлик радиосига қўнғироқ қилаётганлар баъзи ўзбекистонликлар телефон рақамлари махсус хизматлар томонидан текширилишидан чўчийдилар. Марғилонлик бу тингловчимиз ҳам бизнинг Озодликдан эканлигимизга унчалик ишонмади шекилли, ўзига хос “эҳтиёт чораси”ни қўллади.

- Лаббай.

Озодлик: Эшитаман ака.

- Бу гаплардан нима қилдим мен давлат биладида.

Озодлик: Агар хоҳласангиз¸ исмингизни айтмаймиз.

- Барибир билиш учун телефондан билишса керакда.

Озодлик: Бизга ҳар куни 50-60 та телефон бўлади. Ҳар кун уларнинг гапларини Эркин микрофонга бераяпмиз. Шу пайтгача бирорта нима бўлгани йўқ?

- Бугун берасизми нимага?

Озодлик: Ҳа бераман. Эшитайлик қани нима дейсиз.

- Олдин маан шу гапимизни берингчи. Ишонч ҳосил қилиб олайлик. Энди билиб бўлмайдида сизни. Мисол учун бизнинг ўзимизнинг одамлар шунақа қилаëтгандир. Ҳозир нимада барибир ўзингни эҳтиëт қил¸ қўшнингни ўғри тутма. Ҳозир шунақа бўлиб қолган бизда¸ дейди эҳтиëткор марғилонлик тингловчимиз.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG