Линклар

logo-print

АҚШ: Россия билан бола асраш шартномаси тўхтатилмаслиги керак


АҚШ расмийлари Россия президентини бола асраб олиш ҳақида АҚШ-Россия ўртасида эришилган келишувни тўхтатмасликка чақирди.
Демократ сенатор Кирстен Жиллибранд етакчилигидаги бир гуруҳ қонун чиқарувчилар Дмитрий Медведевдан америкалик оилалар россиялик болаларни асраб олиши жараёни тўхтаб қолмаслигини таъминлашни сўрамоқда.

Россия ҳукумати 7 апрел куни россилик болалар америкалик оилалар томонидан асраб олинишини тўхтатди.

Бунга 7 яшар рус болани асраб олган америкалик она унинг якка ўзини самолётда Россияга жўнатиб юборгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG