Линклар

Таиландда зўравонликлар давом этмоқда


Таиланд пойтахти Бангкокда полиция кўчаларга ўрнатилган тўсиқларни олиб ташлашни норозилик намойишчиларидан талаб қилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, намойишчилар асосан автомобил ғилдиракларидан қурилган тўсиқлар устига ёнилғи қуйган.

Кеча Бангкокда бир нечта граната портлагани оқибатида 3 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Ҳукумат янги сайлов ўтказишни талаб қилаётган “қизил кўйлак” кийган намойишчиларни мазкур ҳужумни уюштирганликда айблади.
XS
SM
MD
LG