Линклар

Бакиевлар оиласига тегишли бойликларнинг бир қисми топилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиев ва унинг оила аъзоларига тегишли бўлган 20 миллион доллар нақд пул ва олтин буюмлар мамлакат банкларида топилганини билдирди.

Муваққат ҳукумат Бош вазири ўринбосари ва Молия вазири Темир Сариев Озодликка расмийлар текширув олиб бораётгани, Бакиевлар оиласига тегишли бўлган пуллар ва қимматбахо буюмлар яна топилиши мумкинлигини айтди.

Сариевга кўра, текширув олиб бораётган расмийлар Бакиев ва унинг яқинлари қандай қилиб пулларни ўзлаштиргани ҳақидаги маълумотлар сақланган компютерлар ва хотира дискларни топган.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Бош прокуратураси ўз салоҳиятни суиистеъмол қилганлик ва мулкни талон-тарож қилганлик айблари билан Қурмонбек Бакиевнинг иккита катта ўғли Марат ва Максимга қарши жиноий ишлар очган.

Марат Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Максим эса Инвестиция ва иқтисодий тараққиёт давлат агентлигининг раҳбари бўлиб ишлаган.

Отаси президентликдан четлатилганидан сўнг Марат ва Максим ҳам ўз лавозимидан мосуво бўлди.
XS
SM
MD
LG