Линклар

Эронда қамалган америкаликлар аҳволи ёмонлашди


Эронда бундан тўққиз ой муқаддам қамалган АҚШ уч фуқаросидан икки нафарининг соғлиги ёмонлашгани хабар қилинди.

Маълум бўлишича, швейцариялик дипломатлар пайшанба куни Теҳрондаги Эвин қамоқхонасида сақланаётган америкаликлар билан учрашган.

Қамалган америкаликларнинг яқинлари Ассошиэйтид Пресс агентлиги билан суҳбатда Сара Шоурд ва Шейин Баурнинг сўнги пайтда соғлиги ёмонлашганини билдирганлар.

Уч АҚШ фуқароси ўтган йилнинг 31 июл куни Эроннинг Ироқ чегарасига яқин ҳудудида қўлга олинган эди. Расмий Теҳрон АҚШ фуқароларини жосусликда айблаган, бироқ америкаликларнинг яқинлари ушбу иддаоларни инкор қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG