Линклар

Бакиев Бишкекка қайтиб бормоқчи эмас


Ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиев давлат раҳбари сифатида Қирғизистонга қайтишни режалаштирмаётганини эълон қилди.

Бугун Минскда матбуот анжумани ўтказган Бакиев Қирғизистон президенти лавозимидан истеъфо бермаганини яна бир бор таъкидлади.

7 апрел куни Бишкекда содир бўлган қонли воқеалардан бир неча кун ўтиб Бакиев Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлди. Даставвал унга Қозоғистон вақтинчалик бошпана берди. Ҳафта бошида Бакиевни Беларус президенти Александр Лукашенко ўз ҳимоясига олгани маълум бўлди.



XS
SM
MD
LG