Линклар

Минглаб ўзбек муҳожири Қозоғистонда жаримага тортилди


22 апрел куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Олмаотада ўтказилган “Мигрант” рейди давомида, мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган 16 мингдан зиёд хорижлик меҳнат муҳожири қўлга олинди.

- “Мигрант” операцияси бўйича жавобгарликка тортилган хориж фуқароларининг 10 мингдан зиёди Ўзбекистон фуқароларидир, дея маълум қилди Озодликка Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Олег Ивашенко.

Унинг айтишича¸ қўлга олинганлар тахминан 100 АҚШ долларига тенг миқдорда жаримага тортилган.

Ички ишлар вазирлиги расмийсига кўра, 5500 хориж фуқаросининг Қозоғистон ҳудудида яшаш муддати қисқартирилган бўлиб, уларнинг 3500 ни Ўзбекистон фуқаролари ташкил этгандир. Бу муҳожирлар Қозоғистон ҳайдаб чиқарилади.
XS
SM
MD
LG