Линклар

Таллинда НАТО йиғини бўлиб ўтмоқда


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен хавфсизлик вазиятининг бир оз ёмонлашганига қарамай Афғонистондаги урушни ниҳоясига етказиш борасида халқаро кучлар муваффақиятга эришаётганини таъкидлади.

Бироқ Расмуссен фикрича, айни пайтда хавфсизлик кучлари малакасини оширувчи хорижлик мутахассисларда эҳтиёжлик сезилмоқда.

Эстония пойтахти Таллинда иш бошлаган НАТО йиғинида чиқиш қилган Расмуссен халқаро кучлар яқин келажакда хавфсизлик назоратини Афғонистон қўшинларига топширишини билдирди.

-Афғонистондаги вазият ҳануз кескинлигича қолаётганини яширишга ҳожат йўқ. У ердаги миссияда қатнашаётган аксар давлатлар ўз ҳарбийларидан айрилдилар. Бироқ жорий йил биз муваффақиятга эриша бошладик. Охир-оқибат ғалаба бизники бўлади, деди НАТО Бош котиби.

АҚШ ва НАТО Афғонистондаги қўшинларни 2011 йилнинг кузига қадар олиб чиқишни режалаган.

Пайшанба куни журналистларга гапирган Расмуссен Афғонистон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш учун қўшимча 450 нафар хорижлик мутахассис керак эканлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG