Линклар

Таркан икки йилга қамалиши мумкин


Туркиялик таниқли хонанда Таркан икки йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистонликларга ҳам яхши таниш бўлган Таркан Истамбул прокуратураси томонидан наркотик моддаларини сотиб олиш, сақлаш ва уни истеъмол қилганликда айбланмоқда.

Туркия полициясининг билдиришича, санъаткор жорий йилнинг март ойида Истамбулдаги вилласида қўлга олинган. Таркан вилласидан 10 грамм атрофида наша топилган. Хонанда, ўз навбатида бир неча йилдан буён наркотик истеъмол қилаётгани ва даволаниш истагида эканини билдирган. Маълум бўлишича, уч кундан сўнг Таркан озод қилинган.

Айни пайтда хонанда адвокатлари Тарканга қўйилаётган айбловларни инкор қилиб, айблов хулосасига қарши шикоят аризаси топширишларини маълум қилдилар.

Мазкур ишда Таркандан ташқари жами 17 киши, жумладан, таниқли санъаткорлар ва тадбиркорлар номи бор. Ушбу шахсларнинг барчасига наркотик моддаларини сақлаш айби билан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG